Onajonim sizni harkun ko`rgim kelar....

  • Соғиндим сизни бугун онажон,
    Соғинчим мени чексиз бир жахон,
    Жуда хам боргим келар сиз томон,
    Сизсиз мен ёлғизландим онажон.

    Олис бу шахарларда бир маъно йўқ,
    Сизсиз бу нахорларни файзи йўқ,
    Гўё бу кўчаларда хаво йўқ,
    Сиз сиз мен ёлғизландим онажон.

    Соғиндим гуллаган ўрикларни,
    Шохида сайраган чумчуклар овозини
    Азоби қурсин мусофирликни,
    Сизсиз мен жуда хам ёлғизландим.

    Соғиндим бирам таомларингиз,
    Пиширган ул ширин қўлларингиз,
    Табассум қилган ул юзларингиз,
    Соғиндим онажоним соғиндим.

    Соғиндим сизни бугун онажон,
    Соғинчим мени чексиз бир жахон,
    Жуда хам боргим келар сиз томон,
    Сизсиз мен ёлғизландим онажон!!!!