"Arz qilaman"

  • ... У аёлини урди. Аёли йиғлаб:
    - Ҳозироқ бориб устингиздан арз қиламан, - деди.
    - Сенга ким айтди, мени қўйиб юборади, деб. Уйдан чиқибам бўпсан!
    - Нима сиз эшик - деразаларни қулфлаб қўйсам, шикоят қилолмайди деб ўйлаябсизми?
    - Ҳа, нима қилолардинг?
    - Қўнғироқ қиламан, дардимни сочаман!
    - Ҳаҳ, телефонингни оволаман. Ўчириб қўяман.
    Аёл ҳаммомга кириб кетди.
    Эри ташқарига чиқиб дераза олдида пойлади, қочиб кетармикан, деб кутди. Аёл чиқишга униринмаганини кўриб қайтиб кирди.

    Ҳаммомнинг эшиги қаршисига туриб олди. Аёл ҳаммомдан таҳорат олиб чиқди.
    Юзини эса, гўзал табассум безатиб турарди. Унинг кўриниши юз - қўлидаги шабнам томчилари каби бўлган таҳоратнинг мусаффо сувидек соф - нурли эди.

    - Мен албатта шикоят қиламан, Унга арз қилишимдан на деразаларингиз, на эшикларингиз, на телефонларингиз тўса олади!! Унинг эшиклари ҳечам ёпилмайди. Додимни эшитади! - деди.

    Эри ундан нари кетиб диванга ўтирди. Жим ўйланиб қолди. Аёл кетиб намоз ўқиди. Узоқ сажда қилди. Эри уни кузатиб турарди. Сўнг у бошини кўтариб, дуога қўл очмоқчи бўлганида, эри чопиб келиб қўлларини ушлаб олди.
    - Саждада шу-у-унча мени қарғаганинг етарлимасми?
    Аёл маъсум кўзлари билан унга боқиб:
    - Сизнинг қилган бу ишингизга рози бўлиб, атиги шунча дуо қилиш билан кифояланишим керак эканми, а?
    - Кечир, сенга қўл кўтармоқчи эмасдим. Аллоҳга қасам, ғазабим ақлимни олди.
    - Шунинг учун ҳам ҳаққингизга хайрли дуо қилиш, шайтонни қарғашдан тўхтамайман.
    Мен ўз кўзининг қувончи: эрини дуойибад қиладиган ахмоқ хотинлардан эмасман.

    Эрининг кўзаларидан ёш қалқиб чиқди. Дуо учун кўтарилган қўлларни кўзига суртиб, ўпди.
    - Аллоҳга қасам, бундан кейин ҳеч қачор сенга озор бермайман.

    Аллоҳ ва Унинг Элчиси соллаллоҳу алайҳи ва саллам мана шундай аёллар билан турмуш қуришга чақирадилар.
    ️Эрларингизга чўри бўлинг, улар қулингиз бўладилар.
    ️Сизлар аёлларингиз учун фидо бўлинг!
    Фидойингиз, вафодорингиз бўладилар.