Янги имкониятлар, янги вазифалар

  • 2017 йил 30 июнь куни бўлиб ўтган “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати қурултойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди. Давлатимиз раҳбари ушбу ташкилотни Ўзбекистон ёшлар иттифоқига айлантириш тўғрисида таклиф билдирди. Таклиф қурултой иштирокчилари томонидан якдиллик билан қабул қилинди.Янги ташкилот ва унинг аъзоларига янги имтиёз ва енгилликлар берилди. Иттифоқ олдига ёшларнинг чин маънодаги суянчи ва таянчи бўлиш вазифаси қўйилди.